Ҳужжат кучини йўқотган


Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet102/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

15000 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар
15001 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15005 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 15001 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар» ва 12605 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 15099 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15021 — Якка тартибдаги тадбиркорларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) асосан 15021-ҳисобварақ билан тўлдирилган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling