Ҳужжат кучини йўқотган
Биргаликдаги корхоналарга қилинган инвестиция — Молиявий институтлар
Download 264.42 Kb.
|
bank schyotlar rejasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15813 Биргаликдаги корхоналарга қилинган инвестициялар — Бошқалар
15809 Биргаликдаги корхоналарга қилинган инвестиция — Молиявий институтлар
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлган, биргаликда назорат қилинувчи фаолиятга, биргаликда бошқариладиган хўжалик жамиятларининг активларига ёки хусусий капиталига қилинган инвестиция қиймати ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида инвестициянинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолда суммаси ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозлар қиймати ҳамда банкнинг биргаликда бошқариладиган хўжалик жамияти фойдасидаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг ошиш суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини кўпайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси, шунингдек банкнинг биргаликда бошқариладиган хўжалик жамияти зараридаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициянинг камайиш ва олиниши лозим бўлган дивидендлар суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини камайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб молиявий институт ҳисобланган биргаликда бошқарилувчи хўжалик жамиятларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади. 15813 Биргаликдаги корхоналарга қилинган инвестициялар — Бошқалар Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлмаган, биргаликда назорат қилинувчи фаолиятга, биргаликда бошқарилувчи хўжалик жамиятларининг активларига ёки хусусий капиталига қилинган инвестиция қиймати ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида инвестициянинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолда суммаси ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозлар қиймати ҳамда банкнинг биргаликда бошқариладиган хўжалик жамияти фойдасидаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг ошиш суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини кўпайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси, шунингдек банкнинг биргаликда бошқариладиган хўжалик жамияти зараридаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг камайиш ва олиниши лозим бўлган дивидендлар суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини камайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб молиявий институт ҳисобланмаган биргаликда бошқарилувчи хўжалик жамиятларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади. Download 264.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling