16311 Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 — «Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16315 Сотиб олинган векселлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган векселлар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида векселлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 — «Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб векселларнинг тури ва муддати бўйича ҳамда тўловчилар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16319 Мижозларнинг аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган тратта мажбуриятлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган мажбуриятлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 — «Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар»ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |