Ҳужжат кучини йўқотган


Банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича мижоз мажбуриятлари юзасидан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар


Download 264.42 Kb.
bet126/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

16321 Банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича мижоз мажбуриятлари юзасидан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича мижоз мажбуриятлари юзасидан ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 — «Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб вексел/тратталарнинг муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16323 Лизинг (молиявий ижара) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 — «Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16325 Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобидан қопланадиган, олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобидан қопланадиган, ҳисобланган, лекин ҳозирча олинмаган фоизларнинг (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган операциялар бўйича ҳисобланган фоизларнинг) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобидан қопланадиган олишга ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling