Ҳужжат кучини йўқотган


Суд жараёнидаги бошқа активлар


Download 264.42 Kb.
bet149/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

19995 Суд жараёнидаги бошқа активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг суд жараёнидаги активлари ҳисоби олиб борилади (банкнинг жавобгар шахси томонидан етказилган моддий зарарлар, мижозларнинг ҳисобварақларидан ноқонуний берилган пул маблағлари натижасидаги овердрафтлар ва бошқалар).
Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни сабабли қайта таснифланган ва тегишли асосий ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки зарарларни қоплаш захираси ҳисобига 19999 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа активлар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19997 Бошқа активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган таснифга мос тушмайдиган активлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида активлар қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган, сотилган ёки диспозиция қилинган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб активлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа активлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: алоҳида «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи кўзда тутилмаган активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20000 МАЖБУРИЯТЛАР
20200 Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар
20202 Ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банкларининг Бош офисида очиладиган ва ҳукумат (Молия вазирлиги)нинг жорий мақсадларда фойдаланиладиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳукуматнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳукуматнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling