Ҳужжат кучини йўқотган


Банкнинг масъул ходимларига берилган корпоратив пластик карталардан ҳисоб-китоблар учун пул маблағлари


Download 264.42 Kb.
bet145/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

19910 Банкнинг масъул ходимларига берилган корпоратив пластик карталардан ҳисоб-китоблар учун пул маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жорий тўловлари учун масъул ходимлар орқали корпоратив пластик карталардан 29810 — «Банкнинг масъул ходимларига берилган корпоратив пластик карталар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари» ҳисобварағига аванс сифатида ўтказилган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жорий тўловлари учун корпоратив пластик карталардан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида масъул ходимлар орқали корпоратив пластик карталардан банкнинг харажатларига киритилган жорий тўловлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банкнинг ҳар бир масъул ходими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19911 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Олиниши лозим бўлган маблағлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19919 Почта ва ҳужжат маркалари
Ҳисобварақнинг таърифи: почта ва ҳужжат маркалари (алоҳида ва муҳр кўринишида) ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган маркаларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилган маркаларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб маркаларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19921 Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан олинган ва омборда сақланаётган кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар, шунингдек, бошқа қимматликлар, шу жумладан банкнинг бино ва бошқа асосий воситаларини таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобрақамнинг дебетида сотиб олинган ва омборга кирим қилинган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ҳамда бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобрақамнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки фойдаланишга берилган кам
баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ва бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар, шунингдек, бошқа қимматликларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling