Ҳужжат кучини йўқотган


Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


Download 264.42 Kb.
bet153/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

20216 Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг, шу жумладан микрокредит ташкилотлари, ломбард ва лизинг компанияларининг жорий мақсадлар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20218 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20294 — Норезидент — юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: норезидент — юридик шахсларнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида норезидент — юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида норезидент — юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) асосан 20294-ҳисобварақ билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling