Ҳужжат кучини йўқотган


Бошқа мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари


Download 264.42 Kb.
bet154/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

20296 Бошқа мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларига мос тушмайдиган мижозларнинг, шу жумладан элчихона ва ваколатхоналарнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ушбу мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ушбу мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20400 Жамғарма депозитлар
20402 Ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳукумат (Молия вазирлиги)нинг маълум мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан жамғариладиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳукуматнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳукуматнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20403 Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети ҳисобига ташкил этилган бюджет ташкилотларининг маълум мақсад учун фоизлар ҳисобланиши билан жамғариладиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджети ҳисобига ташкил этилган бюджет ташкилотларининг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган бюджетдан ташқари маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Республика бюджети ҳисобига ташкил этилган бюджет ташкилотларининг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган бюджетдан ташқари маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling