20203 Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети ҳисобидан ташкил этилган бюджет ташкилотларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджети ҳисобидан ташкил этилган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Республика бюджети ҳисобидан ташкил этилган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20204 Маҳаллий бюджет карамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий (туман/шаҳар вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг жорий мақсадларда фойдаланиладиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20205 Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: консолидациялашган давлат бюджетига киритиладиган ва маълум мақсадлар учун ҳукуматнинг қарори фармойишига мувофиқ ташкил этилган бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўзда тутилган харажатлар низоми бўйича ҳисобдан чиқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма бўйича, ҳар бир жамғарма ичида эса ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |