20604 Маҳаллий бюджет қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий бюджет (туман/шаҳар, вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг қатъий келишилган муддатга фоизлар ҳисобланиши шарти билан қўйилган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг муддатли депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг муддатли депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20605 Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг муддатли депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бюджетдан ташқари жамғармаларнинг қатъий келишилган муддатга фоизлар ҳисобланиш шарти билан қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бюджетдан ташқари жамғармаларнинг муддатли депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджетдан ташқари фондларнинг муддатли депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фонд бўйича, ҳар бир фонд таркибида эса муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20606 Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг қатъий ўрнатилган муддатга фоизлар ҳисобланиши шарти билан қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг муддатли депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг муддатли депозит ҳисобварақаридан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20608 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг муддатли депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли, акциядорлик жамиятларининг қатъий ўрнатилган муддатга фоизлар ҳисобланиши билан шаклланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг муддатли депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг муддатли депозит ҳисобварақаридан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |