Ҳужжат кучини йўқотган


Республика бюджети — Махсус харажатлар


Download 264.42 Kb.
bet143/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

17515 Республика бюджети — Махсус харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети ҳисобидан махсус харажатлар учун ажратилган маблағлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида Республика бюджети ҳисобидан 23416 — «Махсус мақсадлар фонди» ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғи доирасида махсус харажатлар учун ажратилган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджети ҳисобидан махсус харажатлар учун ажратилган маблағларнинг ўрнини тўлдириш учун келиб тушган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Республика бюджети ҳисобидан махсус мақсадлар учун маблағлар ажратилган ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19900 Бошқа активлар
19901 Майда харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибда майда харажатлар учун бериладиган ҳисобдорлик суммалари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида майда харажатлар учун ҳисобдорлик сифатида берилган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилмаган маблағларнинг қайтарилиши, шунингдек ҳисобдорликдаги суммаларнинг қопланиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19903 Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг ҳисобварақларига кирим қилиниши лозим бўлган инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг суммаси ҳисобга олинади. Кун охирида ушбу ҳисобварақда қолдиқ бўлмаслиги керак.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта ҳисоблангунча мижозларнинг ҳисобварақларига ёки 29804 — «Бошқа банклар мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» ҳисобварағига олдиндан кирим қилинадиган инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг суммаси, шунингдек инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг қайта ҳисоблашдан кейин аниқланган ортиқча маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта ҳисоблашдан кейин кассага қабул қилинган пул тушумлари ва чекларнинг суммаси, шунингдек қайта ҳисоблаш вақтида аниқланган ўз мижозларининг ҳиобварақларидан ёки 29804 — «Бошқа банклар мижозларининг пул тушумлари ва чеклари» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган камомад суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling