17305 Аниқланиш жараёнидаги трансакциялар
Ҳисобварақнинг таърифи: бирор-бир сабабларга (реквизитлари нотўғри кўрсатилганда, мижозга бу банкда бошқа хизмат кўрсатилмаганда, қўшимча назорат талаб қиладиган операциялар ва шу каби бошқа ҳолларда) кўра белгиланган мақсади бўйича ўтказилиши мумкин бўлмаган маблағлар трансакцияси ҳисобга олинади. Аниқланиш жараёнида ҳисобварақдаги маблағлар мақсади бўйича ҳисобдан чиқарилиши ёки маблағ олувчига қайтарилиши лозим бўлган ўрнатилган муддат давомидагина қолдирилиши мумкин.
Ҳисобварақнинг дебетида маблағлар келиб тушган вақтда белгиланган мақсади бўйича ҳисобдан чиқарилиши мумкин бўлмаган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида белгиланган мақсади бўйича ҳисобланган ёки олувчига қайтариб юборилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
17400 Мижозларнинг пластик карталаридан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
17401 Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан олинган нақд пуллар бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларидан олинган нақд пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларидан қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17403 Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан бошқа пластик карталар ёки омонатлар ҳисобварақларига ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан аҳолининг пластик карталари ёки омонатлари ҳисобварақларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан аҳолининг пластик карталари ёки омонатлари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларидан қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |