Ҳужжат кучини йўқотган


Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган банкнинг бошқа мулклари


Download 264.42 Kb.
bet137/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

16707 Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган банкнинг бошқа мулклари
Ҳисобварақнинг таърифи: бўлиб-бўлиб тўланадиган банк бошқа хусусий мулкининг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида 16701 — «Кредит ва лизинг бўйича гаров ҳисобидан ундирилган мулк», 16703 — «Кредит ва лизинг бўйича ундирилган тугатилаётган банкрот корхоналар мулки», 16705 — «Банкнинг бошқа мулклари» ҳисобварақларидан ўтказилган мулкнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк бошқа хусусий мулкининг тўланган қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир объект (мулк) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16709 Кўчмас мулкка қилинган инвестиция
Ҳисобварақнинг таърифи: банк фаолиятида фойдаланилмайдиган, ижара даромадлари олиш ва капитал ўсиши учун ёки ҳар икки мақсад учун ҳам мўлжалланган кўчмас мулклари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкка қилинган инвестиция қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган кўчмас мулкка қилинган инвестиция қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16713 Йиғилган эскириш суммаси — Кўчмас мулкка қилинган инвестициянинг (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: кўчмас мулкка қилинган банк инвестицияларининг эскириш суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкка қилинган инвестициялар бўйича баҳоланган эскириш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ёкива бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган кўчмас мулкка қилинган инвестицияларнинг эскириш қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб кўчмас мулкка қилинган ҳар бир инвестиция объекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Банкнинг бошқа хусусий мулклари (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling