Ҳужжат кучини йўқотган


Валюталар савдоси ва валюта позициялари


Download 264.42 Kb.
bet140/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

17100 Валюталар савдоси ва валюта позициялари
17101 Валюта позицияси ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: биттадан ортиқ валюта китобларида акс эттириладиган хорижий валюталар иштироки билан амалга ошириладиган операцияларда банкнинг валюта позицияси ҳисоби юритилади. Шунингдек, ушбу ҳисобварақ молиявий ҳисоботлар тузиш мақсадида хорижий валютада ифодаланган актив ва мажбуриятларнинг миллий валютада қайта ҳисоблашда курс фарқлари ҳисобини юритиш учун қўлланилади. Валюта курси фарқидан фойда/зарар акс эттирилгандан сўнг, ушбу ҳисобварақ қолдиғи жамланган балансда нолга тенг бўлиши лозим.
Ҳисобварақнинг дебетида (1) хорижий валюта китобларида сотилган хорижий валюта суммаси, хорижий валютада тўланган ва ҳисобланган харажатлар ҳамда хорижий валютада сотиб олинган активлар. (2) Сўм китобларида сотиб олинган хорижий валюта, ўз акцияларини хорижий валютада сотишдан тушумлар ва хорижий валютада олинган ёки ҳисобланган даромадлар, шунингдек хорижий валютадаги актив ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашдан кейинги ижобий натижа (фойда)нинг сўмдаги эквиваленти акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида (1) хорижий валюта китобларида сотиб олинган хорижий валюта суммаси, ўз акцияларини хорижий валютада сотишдан тушумлар ва хорижий валютада олинган ва ҳисобланган даромадлар суммаси акс эттирилади. (2) Сўм китобларида сотилган хорижий валюта суммаси, хорижий валютада тўланган ва ҳисобланган харажатлар ҳамда хорижий валютада сотиб олинган активлар, шунингдек хорижий валютадаги актив ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашдан кейинги салбий натижа (зарар)нинг сўмдаги эквиваленти акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб валюта турлари бўйича алоҳица шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
17300 Транзит ҳисобварақлари
17301 Транзит ҳисобварағи
Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу ҳисобварақ бўйича суммалар, операция амалга оширилаётрган ҳисобварақнинг вакиллик ҳисобварақ билан тўғридан-тўғри корреспонденцияси тақиқланган ҳолларда ўтказилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўтказилган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ўтказилган суммаларнинг тўланиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling