22024 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банк бўлмаган молиявий муассасалардан, шу жумладан микрокредит ташкилотлари, ломбард ва лизинг компанияларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22096 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга юқорида кўрсатилган таърифларга мос тушмайдиган кредиторлардан олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22100 Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар
22102 Бошқа банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
22104 Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизингга берилган мулкнинг ҳақиқий қиймати билан минимал лизинг тўловларининг қайси бирининг қиймати кичик бўлса, ўша сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида лизинг тўловлари жадвали бўйича мажбуриятларнинг камайган суммаси ҳисоби юритилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |