Ҳужжат кучини йўқотган


Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар


Download 264.42 Kb.
bet176/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

22476 Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича тўлаш учун ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида шартнома бўйича тўлаш учун ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб шартнома бўйича тўлаш учун ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22500 Ҳисобланган солиқлар
22502 Ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган даромад (фойда) солиқлари (даромад (фойда), ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва қонунчиликка мувофиқ равишда бошқа шу каби солиқлар)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий даромад (фойда) солиқлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган даромад (фойда) солиқлари суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22504 Ҳисобланган бошқа солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган солиқ (даромад (фойда) солиғидан ташқари)лар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган солиқлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси, шунингдек қайтарилган нотўғри ҳисобланган суммалар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22506 Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ банкнинг ходимларидан ушлаб қолган ва бюджет даромадига ўтказиладиган солиқлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ушлаб қолинадиган солиқлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджетга ўтказилган солиқлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling