Ҳужжат кучини йўқотган


Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари


Download 264.42 Kb.
bet179/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

22608 Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: брокерлик, андеррайтинг операциялари бўйича мижозлар ва учинчи шахслар билан бўладиган ҳисоб-китоблар, шунигдек эмитентларнинг топшириғи бўйича қимматли қоғозларни сўндириш билан боғлиқ операциялар бўйича мижозларнинг маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида шартнома бўйича банк томонидан учинчи шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олиш, келгусида воситачилик мукофотлари тўлаш учун мижозлардан келиб тушадиган, шунингдек шартнома асосида қимматли қоғозлар сотувидан келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади. Бундан ташқари эмитентларнинг топшириғи бўйича қимматли қоғозларни сўндириш учун эмитентлардан келиб тушувчи маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартнома асосида мижозлар учун қимматли қоғозларни сотиб олишга ўтказилган, бажарилмаган шартнома бўйича мижозларга қайтарилган, бажарилган шартнома бўйича воситачилик мукофоти сифатида мижозлардан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси, шунингдек қимматли қоғозларни сўндиришда эгаларига ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22610 «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ таркибий бўлинмалари томонидан тўланадиган пенсия ва нафақалар
Ҳисобварақнинг таърифи: ижтимоий таъминот органларининг пенсия ва нафақаларни «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ таркибий бўлинмалари томонидан тўлаш учун белгиланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида пенсия ва нафақаларни тўлаш учун ижтимоий таъминот органлари томонидан ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнииг дебетида пенсия ва нафақаларни тўлаш учун «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ таркибий бўлинмаларига чек бўйича нақд пул кўринишида берилган маблағлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб «Ўзбекистон почтаси» ОАЖнинг ҳар бир таркибий бўлинмаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22612 «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна
Ҳисобварақнинг таърифи: «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ ва унинг таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ўтказма операциялар ва даврий нашрларга обуна бўйича «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ таркибий бўлинмаларига келиб тушган нақд пул ва нақд пулсиз маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсад бўйича ўтказилган маблағлар, шунингдек, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ таркибий бўлинмаларига мадад пули сифатида берилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб операция тури ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖнинг ҳар бир таркибий бўлинмаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling