Ҳужжат кучини йўқотган


Валюта бозорида конвертация қилиш учун мижозларнинг захираланган маблағлари


Download 264.42 Kb.
bet180/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

22613 Валюта бозорида конвертация қилиш учун мижозларнинг захираланган маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: валюта бозорида конвертация қилиш учун мижозларнинг сўмдаги захираланган мақсадли маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида конвертация учун захираланган, шунингдек, илгари мазкур ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган ва белгиланган муддатда мақсади бўйича конвертация қилинмай қолган сўмдаги маблағларнинг келиб тушган суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида Валюта биржаси ҳисобварағига конвертация учун йўналтирилган, шунингдек, мақсади бўйича фойдаланилмай қолган сўмдаги маблағларнинг белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22614 Мижозларнинг валюта бозорида конвертация қилинган маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг валюта бозорида сотиб олинган ва белгиланган тартибга мувофиқ ташқи савдо ва бошқа операцияларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган мақсадли маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида конвертация қилинган маблағларнинг, шунингдек илгари мазкур ҳисобварақдан ҳисюбдан чиқарилган ва белгиланган муддатда мақсади бўйича фойдаланилмай қолган маблағларнинг келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида конвертация қилинган маблағларнинг, шунингдек биржа валюта бозорида қайта сотишга мўлжалланган фойдаланилмай қолган маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлари.
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк ҳисобвақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларига келиб тушаётган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидан чиқарилган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жисмоний шахс бўйича алоҳида ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling