22617 Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: пенсионерларнинг пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақлар белгиланган тартибда Пенсия жамғармаси ва унинг бўлинмалари реестрлари асосида очилади.
Ҳисобварақнинг кредитида пластик карточкага келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида пластик карточкадан ҳисобдан чиқарилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир пенсионер бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22618 Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида пластик карточкага келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида пластик карточкадан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22619 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларнинг хўжалик ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё ва товар (иш, хизматлар) сотиб олиш, шунингдек, ўз жорий фаолияти билан боғлиқ солиқларни ва бошқа харажатларини тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган пластик карточкалари бўйича ҳисоб-китоблари учун мўлжалланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида пластик карточкага келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида пластик карточкадан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22620 Корпоратив пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахсларнинг пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида пластик карточкага келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида пластик карточкадан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |