22626 Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: корхона ва ташкилотларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда жамғариладиган ва тақсимланадиган мақсадли маблағлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида корхова ва ташкилотларнинг мақсадли ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонунчиликда белгиланган тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб корхона ва ташкилотлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
22628 Фуқароларнинг шахсий жамғарма пенсия ҳисобварағидаги маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ фуқарорларнинг шахсий жамғарма пенсия ҳисобварақларидаги маблағлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фуқароларнинг мажбурий ва ихтиёрий жамғарма пенсия бадаллари, шахсий жамғарма ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағларга ҳар йилнинг охирида Халқ банкининг маржаси айириб ташланган ҳолда ҳисобланган фоиз даромадлари, шунингдек қонунчиликка зид бўлмаган бошқа тушумлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонунчиликда ўрнатилган тартибда шахсий пенсия ҳисобварақларидан тўланган маблағларнинг суммаси ва/ёки нотўғри кирим қилинган маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади
22630 Маҳаллий бюджетдан молиялаштирилаётган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланган ижтимоий нафақалар маблағлари.
Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий бюджетдан молиялаштирилаётган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланган ижтимоий нафақалар маблағлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маҳаллий бюджетлардан нафақаларни тўлаш учун келиб тушган мақсадли молиялаштириш маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 29848 баланс ҳисобварағига белгиланган тартибда ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижтимоий нафақаларнинг турлари бўйича ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади
22632 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, нақд пул билан бериладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун маблағлар.
Ҳисобварақнинг таърифи: Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун нақд пул билан бериладиган маблағларнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредити бўйича нақд пул билан бериладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш учун келиб тушган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебети бўйича нақд пул билан бериладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларнинг ҳақиқатда тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўлов турлари бўйича алоҳида юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |