22634 Табиий газ учун келиб тушадиган пул маблағларини жамлаш учун ягона махсус ҳисобварақ.
Ҳисобварақнинг таърифи: истеъмолчилардан табиий газ учун келиб тушган ва қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланадиган маблағларнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида истеъмолчилардан табиий газ учун келиб тушган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вилоят ва туман бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
22636 Электр энергияси учун келиб тушадиган пул маблағларини жамлаш учун ягона махсус ҳисобварақ.
Ҳисобварақнинг таърифи: истеъмолчилардан электр энергияси учун келиб тушган ва қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланадиган маблағларнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида истеъмолчилардан электр энергияси учун келиб тушган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонунчиликда белгиланган тартибда электр энергияси учун ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
22638 Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун келиб тушадиган пул маблағларини жамлаш учун ягона махсус ҳисобварақ
Ҳисобварақнинг таърифи: сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун истеъмолчилардан келиб тушган маблағлар ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун истеъмолчилардан келиб тушган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22696 Мижозларнинг бошқа депозитлари бўйича мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялари учун белгиланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижознинг депозит мажбуриятлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича ўтказилган маблағлар ҳамда фойдаланмаганлиги натижасида мижознинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига қайтарилиши, маблағларнинг камайтирилиши ёки бекор қилинган шартнома маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир депозит мажбурияти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |