23112 Ишламайдиган пенсионерларнинг пенсиялари бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига пенсиялар бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган ҳамда ишламайдиган пенсионерларнинг пластик карталарига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига пенсия фонди (ижтимоий таъминот) тегишли бўлимининг ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар» жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23114 Ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига иш жойига эга бўлмаган жисмоний шахсларга ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган ҳамда жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар ҳамда давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига пенсия фонди (ижтимоий таъминот) тегишли бўлимининг ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар» жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23116 Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: топширилган нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказиш учун топширилган нақд пуллар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар» жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |