Ҳужжат кучини йўқотган


Муддати узайтирилган солиқлар


Download 264.42 Kb.
bet177/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

22508 Муддати узайтирилган солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: муддати узайтирилган даромад солиқлар ҳисобга олинади. Муддати узайтирилган даромад солиғи бу, жорий давр солиққа тортиладиган даромад(фойда)дан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган даромади(фойдаси)га киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган даромад(фойда) солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати узайтирилган даромад солиқлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида муддати узайтирилган даромад солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22510 Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ ягона ижтимоий тўловга ўтказиладиган банк томонидан ушлаб қолинган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ягона ижтимоий тўловга ўтказиладиган банк томонидан ушлаб қолинган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ягона ижтимоий тўловга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22512 Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва бошқа жамғармалар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ижтимоий суғурта бюджетига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жамғармаларга ўтказиладиган банк томонидан ушлаб қолинган маблағлар ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва бошқа жамғармаларга ўтказиладиган банк томонидан ушлаб қолинган маблағлар суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва бошқа жамғармаларга ўтказилган маблағлар суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўлов турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling