Ҳужжат кучини йўқотган


Олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар


Download 264.42 Kb.
bet175/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

22410 Олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг кредит мажбуриятлари (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 — «Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарз берувчи бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22412 Бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мажбуриятлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 — «Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22414 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг чиқарилган қимматли қоғозлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар, шунингдек сотиш қийматига киритилган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек «22476 — Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling