22300 РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар
22302 РЕПО битимлари бўйича ЎзРМБга сотилган қимматли қоғозлар
22304 РЕПО битимлари бўйича бошқа банкларга сотилган қимматли қоғозлар
22306 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматга сотилган қимматли қоғозлар
22308 РЕПО битимлари бўйича жисмоний шахсларга сотилган қимматли қоғозлар
22310 РЕПО битимлари бўйича якка тартибдаги тадбиркорларга сотилган қимматли қоғозлар
22312 РЕПО битимлари бўйича чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга сотилган қимматли қоғозлар
22314 РЕПО битимлари бўйича давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига сотилган қимматли қоғозлар
22316 РЕПО битимлари бўйича хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга сотилган қимматли қоғозлар
22396 РЕПО битимлари бўйича бошқа кредиторларга сотилган қимматли қоғозлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича сотилган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисми бўиича сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек келишувюшг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайтадан сотиш нархи билан келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш ўртасидаги фарқнинг амортизация суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайтадан сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек, қимматли қоғозларни қайтадан сотнб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувшшг иккинчи қисми бажарилмаганда, банк портфелидан сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек, қимматли қоғозларнинг тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |