Ҳужжат кучини йўқотган


Мижозларнинг бошқа депозитлари


Download 264.42 Kb.
bet178/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

22600 Мижозларнинг бошқа депозитлари
22602 Мижозларнинг аккредитивлари бўйича депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: харидорларнинг топшириғига кўра товар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар қилиш учун очилган қопланган аккредитивларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида очилган (келган) аккредитивларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив ҳисобидан тўланган суммалар, шунингдек фойдаланмаганлиги натижасида қайтарилган, камайтирилган ёки бекор қилинган акредитив суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22604 Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматларга тўловлар учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича тасдиқланган тартиб бўйича тақсимланадиган мақсадли маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган, тасдиқланган тартиб бўйича тақсимланадиган мақсадли маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тасдиқланган тартиб бўйича мақсадли маблағларнинг ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22606 Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган акккредитивлар бўйича депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: пул тўловчиларнинг топшириғи бўйича товар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар қилиш учун ва импорт билан боғлиқ тасдиқланган векселлар ва/ёки траст ҳужжатлари билан очилган аккредитивлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида очилган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив ҳисобидан тўланган суммалар, шунингдек фойдаланмаганлиги натижасида қайтарилган, камайтиридган ёки бекор қилинган аккредитив суммалари ҳисобдан чиқарилада.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling