Ҳужжат кучини йўқотган


Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонднинг мақсадли маблағлари


Download 264.42 Kb.
bet193/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

23222 Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонднинг мақсадли маблағлари
(III-бўлим 23222-ҳисобварақ номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари билан ҳисоб-китоб қилиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига келиб тушган маблағларнинг ҳисоби.
(III-бўлим 23222-ҳисобварағининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23224 Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро бир марталик ҳисоб-китоблар учун бюджет маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро бир марталик ҳисиб-китобларни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратилган мақсадли маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларда иштирок этувчилардан келиб тушувчи маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўзаро ҳисоб-китобларда иштирок этувчилар ҳисобварағига ўтказилган маблағлар ва/ёки Молия вазирлигининг кўрсатмаси бўйича мос ҳисобвараққа ёпиладиган ўзаро ҳисоб-китобнинг фойдаланилмаган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир иштирокчи бўйича уникал код(хос рақам)ларини кўрсатган ҳолда алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Изоҳ: Бошқа ҳисобварақларнинг 23224-ҳисобварақ билан корреспонденцияланиши қатъиян ман қилинади.
23226 Республика бюджетининг экспортчи-корхоналар билан бўладиган мақсадли ҳисоб-китоблар учун маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджетидан экспорт қилинган товарларнинг таннархи билан уларнинг марказлаштирилмаган экспорт бўйича сотилган нархи ўртасидаги фарқни қоплаш бўйича мақсадли молиялаштириш қатнашчиларига ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мақсадли молиялаштириш қатнашчиларига келиб тушган бюджет маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мақсадли молиялаштириш иштирокчиларининг ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар, шунингдек ҳисобварақ бўйича қолдиқнинг Молия Вазирлигининг мос ҳисобварағига ёпилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир иштирокчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling