Ҳужжат кучини йўқотган


Республика бюджетининг пудратчи ташкилотлар билан бўладиган мақсадли ҳисоб-китоблар учун маблағлари


Download 264.42 Kb.
bet194/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

23228 Республика бюджетининг пудратчи ташкилотлар билан бўладиган мақсадли ҳисоб-китоблар учун маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзуйжойжамғармабанк филиаллари билан тузилган шартномага асосан уй-жой биноларини қураётган пудратчи ташкилотларининг қўшилган қиймат солиқ(ҚҚС)лари бўйича юзага келган салбий фарқни қоплаш учун қилинган харажатларга доир мақсадли тўловлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҚҚС бўйича пудратчи ташкилотларга бюджетдан келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида солиқлар тури бўйича бюджетга бўлган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пудратчи ташкилотлар ва бюджет муассасалари бўйича даромаднинг шартли рақамини кўрсатган ҳолда алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23400 Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари
23402 Республика бюджетининг маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети даромадларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджетининг даромадига келиб тушадиган маблағлар ҳамда маҳаллий бюджетларга нотўғри ўтказилган тушумлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган маблағлар, маблағларнинг қолдиқларини Республика бюджетининг даромадига ўтказиш акс эттирилади, шунингдек Республика бюджетининг даромадига нотўғри ўтказилган маблағлар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб Республика бюджетининг даромадлари моддаси бўйича битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
23403 Божхона тўловлари бўйича Республика бюджетининг даромадлари
Ҳисобварақнинг таърифи: божхона тўловлари бўйича Республика бюджетининг даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида божхона хизматлари учун Республика бюджети даромадига келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Республика бюджетининг асосий даромадлар ҳисобварағига ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб шахсий ҳисобварақда юритилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling