23409 Ер ва ягона ер солиқлари бўйича республика бюджетининг даромадлари
Ҳисобварақнинг мақсади: юридик шахс бўлган ва юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ер ва ягона ер солиқлари бўйича республика бюджетининг даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ер ва ягона ер солиқлари учун республика бюджети даромадига келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида республика бюджетининг асосий даромадлар ҳисобварағига ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
23410 Ҳукумат субсидиялари фонди
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳукумат қарори бўйича республика бюджетидан қишлоқ хўжалигини, енгил саноатни ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларини дотация билан таъминлаш учун ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нархларни барқарорлаштириш учун келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳукумат топшириғи бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир маҳсулот тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23411 Давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ва молиявий санкцияларни тўлаш бўйича маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларида назарда тутилган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ва молиявий санкцияларни тўлашдан давлат бюджети ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўтказилган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ва молиявий санкциялар бўйича тўланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ажратмаларнинг миқдорларига мувофиқ давлат бюджети ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўтказилган, давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ва молиявий санкциялар бўйича тўланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |