23700 — Субординар қарз
23702 — Субординар қарз
Ҳисобварақнинг таърифи: субординар қарз ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида субординар қарз қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида субординар қарз ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб субординар қарзнинг муддати ва турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23796 — Субординар қарз бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (ижобий фарқ) суммалари (мукофот) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (ижобий фарқ) суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг субординар қарзини тўлашда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизацияси вақтидаги мукофот суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб субординар қарзнинг муддати ва турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23798 — Субординар қарз бўйича дисконт (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (салбий фарқ) дисконт суммалари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (салбий фарқ) дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг субординар қарзини тўлашда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизацияси вақтидаги дисконт суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб субординар қарзнинг муддати ва турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) асосан 23700, 23702, 23796, 23798-ҳисобварақлар билан тўлдирилган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |