Ҳужжат кучини йўқотган


Download 264.42 Kb.
bet205/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

29800 Бошқа мажбуриятлар
29801 Мижозлар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк ҳисобварағи очилмаган ҳолда мижозларнинг бир марталик операциялари (гаровга олинган мол-мулкини сотишдан келиб тушган, янги ташкил этилаётган юридик шахсларниннг устав фондини шакллантириш бўйича бадаллар ва ҳоказо) бўйича турли тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз ва операция тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29802 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар (электр, сув, газ ва бошқалар) учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29803 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ходимлар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: иш ҳақи, пенсия, алимент, болалар ёрдам пули, моддий ёрдам, банд қилинган иш ҳақи, бошқа мукофотлар ёки бадаллар бериш учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳисоблар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29804 Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларда хизмат кўрсатилаётган мижозларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган, инкассация хизмати орқали келтирилган инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларининг суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар» ҳисобварағидан қайта ҳисоблангунча олдиндан ўтказилган, бошқа банкларда хизмат кўрсатилаётган мижозларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг суммаси, шунингдек инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг қайта ҳисоблангандан кейин аниқланган ортиқча суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг вакиллик ҳисобварағидан ўтказилган, бошқа банкларда хизмат кўрсатилаётган мижозларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг суммаси, шунингдек 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар» ҳисобварағига ўтказилгандан кейин қайта ҳисоблаш натижасида аниқланган камомадлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб бошқа банк мижозларининг ҳар бири бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling