Ҳужжат кучини йўқотган


Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ижара тўлови (операцион ижара)


Download 264.42 Kb.
bet206/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

29805 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ижара тўлови (операцион ижара)
Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган мажбурият ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган (харажат) сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган сумманинг тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижара берувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29806 Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин тўланмаган бошқа фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сўндирилган ваёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатларнинг қайтарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фоизсиз харажатлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29808 Лицензия бадаллари бўйича ҳисобланган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин тўланмаган лицензия бадалларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган лицензия бадаллари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган ваёки нотўғри ҳисобланган лицензия бадаллари бўйича қайтарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лицензия бадаллари тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29810 Банкнинг масъул ходимларига берилган корпоратив пластик карталар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жорий тўловлари учун масъул ходимлар орқали корпоратив пластик карталардан амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жорий тўловлари учун масъул ходимлар орқали 19910 — «Банкнинг масъул ходимларига берилган корпоратив пластик карталардан ҳисоб-китоблар учун пул маблағлари» ҳисобварағидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида масъул ходимлар томонидан корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда банкнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жорий тўловлари учун ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банкнинг ҳар бир масъул ходими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling