Ҳужжат кучини йўқотган


Download 264.42 Kb.
bet214/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

30606 Қўшилган капитал — Оддий
Ҳисобварақнинг таърифи: бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг номинал қийматидан ошувчи нарх бўйича оддий хусусий акциялар реализациясидан олинган эмиссия даромадининг ҳисоби, шунингдек банкнинг оддий хусусий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг реализация қиймати билан улар номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ, банкнинг оддий хусусий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк устав капиталини оширишга ва Марказий банк томонидан белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек оддий хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (кўрсатилган ҳисобварақнинг кредит қолдиғи чегарасида) ўртасидаги салбий фарқ акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30900 Захира капитали
30903 Умумий захира фонди
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга мувофиқ умумий мақсадлар учун банкнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида умумий захира фондига ўтказилган маблағларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида умумий захира фондидан маълум мақсадлар учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсад учун алоҳида шахсий ҳисобварақлар юритилади.
30904 Кичик бизнес корхоналарини имтиёзли кредитлаш захира фонди
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тақсимланмаган фойдасидан кичик корхоналарни кредитлашга ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида имтиёзли кредитлаш захира фондига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида имтиёзли кредитлаш захира фондидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling