30312 Рўйхатдан ўтказилган устав капитали — Оддий
Ҳисобварақнинг таърифи: обуна учун қисман тўланган, ёки, агар тўлиқ тўланган бўлса, ҳали тегишли сертификат берилмаган оддий акциялар (акциядор банк учун)нинг, шунингдек рўйхатга олинган, лекин ҳали тўлиқ тўланмаган устав капитали улуши (ноакциядор банк учун)нинг суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида обуна бўлган акцияларнинг қисман ёки тўлиқ тўланган, шунингдек рўйхатга олинган, лекин устав капитали улушининг тўлиқ тўланмаган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида обуна бўлган акцияларнинг тўлиқ тўланган ва тегишли сертификатлар берилган, шунингдек рўйхатга олинган ва тўлиқ тўланган устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) учун алоҳида очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30315 Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлиқ тўланган, тегишли сертификатлар берилган имтиёзли акциялар (акциядор банк учун)нинг номинал қиймати, шунингдек рўйхатдан ўтказилган ёки устав капитали улуши (ноакциядор банк учун)нинг тўлиқ тўланган суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталининг шаклланиши учун чиқарилган имтиёзли акцияларнинг, шунингдек тўлиқ тўланган устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30318 Чиқарилган устав капитали — Оддий
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлиқ тўланган, тегишли сертификатлар берилган оддий акциялар (акциядор банк учун)нинг номинал қиймати, шунингдек рўихатдан ўтказилган ёки устав капитали улуши (ноакциядор банк учун)нинг тўлиқ тўланган суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталининг шаклланиши учун чиқарилган оддий акцияларнинг номинал қиймати, шунингдек тўлиқ тўланган устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайшп суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |