Ҳужжат кучини йўқотган


Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари


Download 264.42 Kb.
bet209/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

29842 Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг қонунчиликда ўрнатилган муддат давомида ҳаракатда бўлмаган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлари, шунингдек ўрнатилган муддатда талаб қилинмаган бошқа ҳисобварақларнинг қолдиқлари (чеклар, векселлар ва бошқалар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг «ҳаракатсиз депозитлар» туркумига ўтказилган маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мижозларга тўланган, бошқа ҳисобварақларга ўтказилган ёки қайта таснифланган ва 29840-«Молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар» ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29844 Бошқа банкларнинг мижозлари билан нақд пулли ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда мижозлар билан нақд ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ўз кассасига эга бўлмаган бошқа банклар томонидан Марказий банкнинг рухсати билан ўтказилган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклардан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган, шунингдек қайтарилган нақд пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29846 Бошқа кредитлар — Талаб қилиб олинмаган қолдиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг қонунчиликда ўрнатилган муддат давомида талаб қилиб олинмаган кредитлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мнжозлар томонидан талаб қилиб олинмаган кредитларнинг, улар бўйича ҳисобланган фоизларни ҳам ҳисобга олган ҳолдаги суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 29840-«Молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар» ҳисобвараққа ўтказилган ва/ёки мижозлар томонидан талаб қилиб олинган кредитларнинг, улар бўйича ҳисобланган фоизларни ҳам ҳисобга олган ҳолдаги суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling