Ҳужжат кучини йўқотган


Акциялар учун обуна маблағини тўлаш — Хусусий капитални инвестиция қилиш


Download 264.42 Kb.
bet208/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

29826 Акциялар учун обуна маблағини тўлаш — Хусусий капитални инвестиция қилиш
Ҳисобварақнинг таърифи: инвестиция қилинган корхоналарнинг акцияларига обуна бадалларини тўланмаган қисми ҳисобга олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида обуна бадалларининг тўланмаган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида обуна бадалларининг тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб инвестиция қилинган корхоналар бўйича, шунингдек акциялар тури ва типи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29830 Акциялар учун обуна маблағини тўлаш бўйича депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорларнинг банк устав капиталини ошириш мақсадида акцияларга обуна маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк акциядорларининг янги чиқарилган акцияларга обуна бўлиш маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акциядорларга акциялар сертификатини беришдаги суммалар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29834 Жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: халқаро пул ўтказмалари бўйича жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида халқаро пул ўтказмалари бўйича ўтказиш учун жисмоний шахслардан қабул қилинган ва тўлаш учун келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида халқаро пул ўтказмалари бўйича жўнатилган/тўланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пул ўтказмалари ва операцияларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29840 Молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 10 йил давомида талаб қилиб олинмаган депозитлар ва кредитларнинг улар бўйича ҳисобланган фоизларини ҳам ҳисобга олган ҳолда ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида талаб қилиб олинмаган депозитлар ва кредитларнинг улар бўйича ҳисобланган фоизларини ҳам ҳисобга олган ҳолдаги суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджет даромадига ўтказилган ёки ўрнатилган қоидаларга мувофиқ бошқаларга тўланган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling