Ҳужжат кучини йўқотган


Пул оқимларини хеджирлаш натижасида ҳосил бўлган фойда ёки зарар


Download 264.42 Kb.
bet216/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

30909 Пул оқимларини хеджирлаш натижасида ҳосил бўлган фойда ёки зарар
Ҳисобварақнинг таърифи: пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар (масалан: қатъий мажбуриятларни хеджирлайдиган хорижий валютадаги сўндирилмаган контрактлар)ни қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган фойда ёки зарарлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хеджирлаш самара берадиган даражагача пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг кредити бўйича, қатъий мажбурият ёки режалаштирилган операция актив ёки мажбурият сифатида акс эттириладиган ҳолатларда (кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бундан мустасно) олдинги дебет қолдиғи ҳам ҳисобдан чиқарилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хеджирлаш самара берадиган даражагача пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган зарар суммаси акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг дебети бўйича, қатъий мажбурият ёки режалаштирилган операция актив ёки мажбурият сифатида акс эттириладиган ҳолатларда (кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бундан мустасно) олдинги кредит қолдиғи ҳам ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир контракт бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30910 Республика корхоналарига берилган инвестицион кредитлардан олинган фойда ҳисобидан хусусий капитални оширишга мўлжалланган захира фонди
Ҳисобварақнинг таърифи: республика корхоналарига 3 йилдан ортиқ муддатга берилган инвестиция кредитларидан олинган, банкларни даромад солиғидан озод қилиниши муносабати билан банкнинг хусусий капиталини оширишга йўналтирилган маблағлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг хусусий капиталини оширишга мўлжалланган захира фондига маблағларнинг келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг хусусий капиталини оширишга мўлжалланган захира фондидан маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда юритилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling