Ҳужжат кучини йўқотган


Бошқа банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар


Download 264.42 Kb.
bet219/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

40409 Бошқа банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банкларга қўйилган депозитлар бўйича фоизли даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклардан олиниши лозим бўлган ишлаб топипган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
40600 Олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар
40601 Давлат хазина векселлари бўйича фоизли даромадлар
40605 Давлат облигациялари бўйнча фоизли даромадлар
40609 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар
40613 Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар
40617 Еврооблигациялар бўйича фоизли даромадлар
40694 Бошқа қарз қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг олди-сотди қимматли қоғозлари (давлатнинг хазина векселлари (давлатнинг қисқа муддатли мажбуриятлари), давлатнинг облигациялари, ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари, корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари, еврооблигациялар ва хорижий эмитентларнинг қарз қимматли қоғозларини қўшган ҳолда бошқа қарз қимматли қоғозлар) бўйича фоизли даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган фоизлар суммаси, шунингдек, олди-сотди қимматли қоғозларнинг дисконти бўйича амортизация қилинган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар ва мукофотнинг амортизация қилинган суммаси акс эттирилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling