40201 ЎзРМБнинг вакиллик ҳисобварағи бўйича фоизли даромадлар — Востро, овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ЎзРМБнинг — Востро вакиллик ҳисобварағидаги овердрафт учун олинган фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ЎзРМБдан олиниши лозим бўлган ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг қайтарилиши ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
40205 ЎзРМБдаги депозитлар бўйича фоизли даромаддар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ЎзРМБга қўйилган депозитлар бўйича фоизли даромадларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ЎзРМБдан олиниши лозим бўлган ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
40400 Бошқа банклардаги ҳисобварақлар бўйича фоизли даромадлар
40401 Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлар бўйича фоизли даромадлар — Ностро
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлари бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклардан олиниши лозим бўлган ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
40405 Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари бўйича фоизли даромадлар — Востро, овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банкларнинг — Востро вакиллик ҳисобварағидаги овердрафт учун олинган фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклардан олиниши лозим бўлган ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |