30321 Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Имтаёзли (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олган имтиёзли акциялари (акциядорлик банк учун), шунингдек қайта сотиб олинган устав капиталининг улуши (ноакциядорлик банк учун) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган банкнинг имтиёзли акциялари/устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг қайта сотган ёки бекор қилинган имтиёзли акциялари/устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.
30324 Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Оддий (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олган оддий акциялари (акциядор банк учун), шунингдск қайта сотиб олинган устав капиталининг улуши (ноакциядорлик банк учун) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган банкнинг оддий акциялари/устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг қайта сотган ёки бекор қилинган оддий акциялари/устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.
30600 Қўшилган капитал
30603 Қўшилган капитал — Имтиёзли
Ҳисобварақнинг таърифи: бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг номинал қийматидан ошадиган нарх бўйича имтиёзли хусусий акциялар реализациясидан олинган эмиссия даромадининг ҳисоби, шунингдек банкнинг имтиёзли хусусий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг реализация қиймати билан улар номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ, банкнинг имтиёзли хусусий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк устав капиталини оширишга ва Марказий банк томонидан белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек имтиёзли хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (кўрсатилган ҳисобварақнинг кредит қолдиғи чегарасида) ўртасидаги салбий фарқ акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |