23504 Пластик карталардан берилган нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пуллар, аҳолининг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аҳолининг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилиши, жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан нақд пуллар бериш учун лозим бўлган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пуллар, аҳолининг пластик карталари ёки омонатлар ҳисобварақларига ўтказилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23506 Коммунал тўловлар бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган пластик карталардан келиб тушган тушум
Ҳисобварақнинг таърифи: коммунал тўловлар бўйича пластик карталардан фойдаланган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун пластик карталардан келиб тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказилган тушум суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23508 Пулли хизматлар бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган пластик карталардан келиб тушган тушум
Ҳисобварақнинг таърифи: пулли хизматлар (коммунал тўловлардан ташқари) бўйича пластик карталардан фойдаланган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун пластик карталардан келиб тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказилган тушум суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |