23416 Махсус мақсадлар фондн
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳукумат томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобидан ташкил этилган махсус мақсадлар фонди маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида махсус мақсадлар фондига маблағларнинг келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳукумат топшириғи бўйича махсус мақсадлар учун маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсад бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23422 Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш
Ҳисобварақнинг таърифи: капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун республика бюджетидан олинган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун рестублика бюджетидан келиб тушадиган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида капитал қўймаларни молиялаштиришга қилинган сарф-харажатлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир молиялаштириш объекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23424 Капитал қўйилмаларни маҳаллий бюджетлардан молиялаштириш
Ҳисобварақнинг таърифи: капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетлардан олинган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетлардан келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида капитал қўйилмаларни молиялаштиришга қилинган сарф-харажатлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир молиялаштириш объекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23426 Маҳаллий бюджет маблағлари — Туман/шаҳар
Ҳисобварақнинг таърифи: туман/шаҳар бюджетларининг даромадлари ҳамда давлат бюджети қаромоғидаги ҳокимиятлар, муассасалар ва ташкилотларни таъминлаш учун мўлжалланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар, шунингдек туман/шаҳар бюджетларига нотўғри ўтказилган маблағларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджет муассасаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |