52100 Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар
52101 Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар — Востро
52106 Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар — Ностро, овердрафт
52111 Бошқа банкларнинг депозитлари бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусиятига кўра бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларнинг ушбу банкда очган ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар, шунингдек банкнинг бошқа банкдаги вакиллик ҳисобварағида вужудга келадиган овердрафт — Ностро, овердрафт билан боғлиқ бўлган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206-«Соф фойда (зарар) (актив-пассив) ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
52600 Банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича фоизли харажатлар
52601 Тўланмаган акцептлар бўйича фоизли харажатлар — Маҳаллий
52606 Тўланмаган акцептлар бўйича фоизли харажатлар — Хорижий
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўиича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг топшириғи бўйича ёки банк томонидан бажарилган тўланмаган акцептлар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |