Ҳужжат кучини йўқотган


Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Сотиб олинган векселлар


Download 264.42 Kb.
bet249/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

55122 Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Сотиб олинган векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг векселлар билан амалга оширадиган операцияларда (қимматли қоғозларни сотишда воситачилик, брокерллк мукофотлари ва б.қ.) воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилшп суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55126 Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Аккредитивлар ва акцептлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив очиш ва акцептлар бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун банкнинг харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитивлар ва акцептлар бўйича кўрсатилган хизматлар учун банк томонидан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55130 Овердрафт бўйича харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банклар томонидан тақдим этилган овердрафт билан боғлиқ хизматлар учун қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида овердрафт бўйича хизматлар учун банк томонидан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55134 Кредитлар бўйича воситачилик харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкка тақдим этилган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган молиявий лизинг ва бошқа операциялар) учун расмийлаштириш ва кўрсатилган хизматларини ҳисобга олган ҳолда банкнинг воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тақдим этилган кредитлар бўйича банк томонидан қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling