54316 РЕПО битимлари бўйича хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
54395 РЕПО битимлари бўйича бошқа кредиторларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан қилинган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри акс эттирилган харажатнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек солиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган харажатлар суммаси акс эттирилади.
54900 Бошқа фоизли харажатлар
54902 Бошқа фоизли харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
54904 Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича фоизли харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ёпиладиган сумма акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |