56100 Банк хизматчиларининг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар
56102 Иш ҳақи
Ҳисобварақнинг таърифи: хизматчиларнинг меҳнат иш хақи (меҳнат шартномаси ва фуқаро-ҳуқуқий характердаги шартномалар бўйича бажарилган), иш вақтидан ташқари қилинадиган ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар, мукофот тўловлари (ойлик иш, бажарилган махсус ишлар учун натижалар бўйича ва бошқалар учун), кўп йиллик иш стажи ва банк низоми ва қонунчиликка мувофиқ банкнинг бошқа тўловлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида иш ҳақига қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56106 Банк хизматчилари учун имтиёзлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг хизматчилари учун берилган имтиёзларга қилган харажатлари, яьни мукофот тўловлари, (йил якуни бўйича мукофотлар, кўп йиллик хизмати учун, иш стажи учун қўшимча ҳақ, байрам ва юбилей саналарига бериладиган мукофотлар ва бошқалар), банк ходимларннинг ўқишлари учун тўловлар, шунингдек уларнинг стипендиялари, ходимларга бериладиган қимматли совғалар қиймати ҳамда банк низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинган тўлов ҳисобига банк томонидан тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хизматчиларга имтиёзлари учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56108 Асосий раҳбар ходимларга мукофотлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчилик ва банк манфаатларига мувофиқ асосий раҳбар ходимлар (банк Кенгаши ва Бошқаруви аъзолари ва бошқарув қарори қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошқа шахслар)га тўланадиган мукофот билан боғлиқ (қоплаш характерига эга бўлган бошқа турдаги) харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида асосий раҳбар ходимларга тўланадиган мукофот билан боғлиқ ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |