55800 Инвестициялардан кўрилган зарарлар
55804 Савдога мўлжалланган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55806 Сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг савдога мўлжалланган ҳамда сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг инвестиция бўйича кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55900 Бошқа фоизсиз харажатлар
55902 Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55906 Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб бқилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрган зарарларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55995 Бошқа фоизсиз харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган амалга оширилган фоизсиз харажатлар ҳисоби акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварақда ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |