Ҳужжат кучини йўқотган


ЎзРМБнинг қимматли қоғозлари бланкалари


Download 264.42 Kb.
bet265/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

90305 ЎзРМБнинг қимматли қоғозлари бланкалари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан тарқатиш (биринчи эгаларига сотиш) учун олинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва қимматли қоғозларининг бланкалари ҳисоби ҳамда эмитентларнинг топшириғи бўйича банк томонидан тўланган ва йўқ қилиниши лозим бўлган ёки эмитентларга бериб юбориладиган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар бланкаларининг ҳисоби олиб борилади. Тарқатиш (сотиш) учун олинган қимматли қоғозлар бланкалари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Тўланган қимматли қоғозлар бланкалари «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақ учун 96307 — «ЎзРМБининг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан сотиш (тарқатиш) учун олинган, шунингдек эмитентлар топшириғи бўйича тўланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва қимматли қоғозларининг бланкалари қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган (тарқатилган) ёки эмитентларга қайтарилган, шунингдек ҳисобдорлик асосида берилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бланкаларининг қиймати акс эттирилади. Бундан ташқари ушбу ҳисобварақ йўқ қилинган ёки тўланган қимматли қоғозларнинг эмитентларга бериб юборилган бланкалари суммасига кредитланади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг ва эмитентларнинг турлари бўйича шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90317 Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан тарқатиш (биринчи эгасига сотиш) учун олинган нодавлат ташкилотларининг қимматли қоғозлари (шу билан биргаликда лотерея билетлари) бланкаларининг, шунингдек эмитентларнинг топшириғи бўйича банк томонидан тўланган ва йўқ қилишга тегишли бўлган ёки эмитентларга бериб юбориладиган нодавлат ташкилотларнинг қимматли қоғозлари бланкаларининг ҳисоби олиб борилади. Сотиш учун олинган қимматли қоғозларнинг бланкалари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Тўланган қимматли қоғозлар бланкалари «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақ учун 96315 — «Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан сотиш (тарқатиш) учун олинган, шунингдек эмитентлар топшириғи бўйича банк томонидан тўлаб берилган нодавлат ташкилотларининг қимматли қоғозларининг бланкалари қийматлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган (тарқатилган) ёки эмитентларга қайтарилган, шунингдек ҳисобдорлик тарзда берилган нодавлат ташкилотларининг бошқа қимматли қоғозлари бланкаларининг қиймати акс эттирилади. Бундан ташқари ушбу ҳисобварақ йўқ қилинган ёки тўлаб берилган қимматли қоғозларнинг эмитентларга бериб юборилган бланкаларининг суммасига кредитланади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг ва эмитентларнинг турлари бўйича шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling