Ҳужжат кучини йўқотган


Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари


Download 264.42 Kb.
bet267/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

90337 Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: қоплаш (тўлаш) муддати келгунча яна қайта сотиш мақсадида банк томонидан сотиб олинган хусусий қимматли қоғозларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96314 — «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан қайта сотиб олинган ўз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан қайта сотилган ўз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90400 Банкнинг пластик карталари, терминаллари, банкоматлари ва инфокиоскалари
90402 Банк томонидан муомалага чиқарилган жисмоний шахсларнинг пластик карталари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан муомалага чиқарилган жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисоби олиб борилади. Банк томонидан муомалага чиқарилган жисмоний шахсларнинг пластик карталари «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96311 — «Банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карталар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан муомалага чиқарилган жисмоний шахслар пластик карталарининг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан муомаладан олиб қўйилган ёки белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланган жисмоний шахслар пластик карталарининг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
90404 Банк томонидан муомалага чиқарилган юридик шахсларнинг корпоратив пластик карталари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан муомалага чиқарилган юридик шахсларнинг корпоратив пластик карталари ҳисоби олиб борилади. Банк томонидан муомалага чиқарилган юридик шахсларнинг корпоратив пластик карталари «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96311 — «Банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карталар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан муомалага чиқарилган юридик шахслар корпоратив пластик карталарининг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан муомаладан олиб қўйилган ёки белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланган юридик шахслар корпоратив пластик карталарининг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling