Ҳужжат кучини йўқотган


Download 264.42 Kb.
bet275/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

90971 Экспорт шартномалари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг мижозлари билан тузилган экспорт шартномалари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96318 — «Экспорт шартномалари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида экспорт шартномасининг умумий суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ушбу шартнома бўйича корхонанинг ҳисобварағига ҳақиқатда келиб тушган тушумлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир экспорт шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90972 Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар — Хорижий
Ҳисобварақнинг таърифи: хорижий вакиллар (корреспондентлар)дан инкассога қабул қилинган вексел, тратта ёки чекларнинг, шунингдек бошқа ҳисоб-китоб ҳужжатларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақда тўлов ҳужжатлари тўловлар муддати келгунга қадар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96323 — «Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида инкассога қабул қилинган маҳаллий векселлар, тратталар, чеклар, ҳисоб-китоб ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцептланган, тўланган ҳужжатларнинг, шунингдек тўлов тўғрисида рад жавоби келган ҳужжатларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мижозлар ва инкассога қабул қилинган ҳужжатларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90979 Инкассога жўнатилган (ташқи) векселлар — Маҳаллий
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозлардан инкассога қабул қилинган ва тўловини ёки акцептини олиш учун жўнатилган маҳаллий векселларнинг, тратталарнинг ёки чекларнинг, шунингдек бошқа тўлов ҳужжатларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96330 — «Инкассога жўнатилган (ташқи) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида инкассога жўнатилган ҳужжатларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан тўланган ва/ёки акцептланган ҳужжатларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мижозлар ва инкассога жўнатилган ҳужжатларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақарда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling